Узбек O'zbek
«Ливерпуль» Ориги билан шартномани янгилади
Пайшанба, 11 Июл
1080

Бельгиялик ҳужумчи Дивок Ориги «Ливерпуль» билан янги 5 йиллик шартнома тузди.

Томонларнинг амалдаги битими муддати тугашига бир йил қолаётганди.

«Қизиллар» 24 ёшли футболчини беш йил олдин «Лилль»дан сотиб олишганди. Бир йил Лиллда ижара асосида ўйнаганидан сўнг Ливерпулга кўчиб келган Ориги ўтган вақт давомида жамоанинг 98та ўйинида майдонга тушиб, 28та гол урди. У, шунингдек, 2017/18 мавсумини «Вольфсбург»да ижара асосида ўтказганди.

Дивок ўтган мавсумда мерсисайдликларнинг 22та ўйинида қатнашиб, 8та гол ва 2та голли узатмага муаллиф бўлган; жумладан ЕЧЛ финалида «Тоттенҳэм» дарвозасини ишғол этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз