Узбек O'zbek
Ҳиндистонлик Сунил Чҳетри Мессидан ўзиб кетди
Пайшанба, 11 Июл
11088

Ҳиндистон миллий жамоаси ҳужумчиси Сунил Чҳетри халқаро турнир доирасидаги Тожикистонга (2:4) қарши ўйинда 2та гол урди.

Натижада 34 ёшли футболчи миллий жамоада урилган голлар сони бўйича аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессидан ўзиб кетди ва бу кўрсаткич бўйича фаолиятини давом эттираётган ўйинчилар орасида 2-ўринга чиқиб олди.

Айни пайтда Чҳетри 109та ўйинда 70та гол урган. Месси ҳисобида 136та ўйинда урилган 68та гол бор.

Бу кўрсаткич бўйича пешқадам Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳисобланади. Унинг ҳисобида 158та ўйинда урилган 88та гол бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз