Узбек O'zbek
ФИФА ирқчилик учун бериладиган жазо чораларини кучайтирди
Пайшанба, 11 Июл
1022

ФИФА интизом кодексига ўзгартириш киритди. 

Sky Sports хабарига кўра, ирқчилик билан боғлиқ бўлган жазо чоралари кучайтирилган. 

Энди бу қоидани бузган футболчилар ва расмийлар олдингидек 5та эмас, балки 10та ўйинга дисквалификация қилинади. Ўзгаришлар кейинги ҳафтадан кучга киради.

Шунингдек, мухлислар томонидан футболчиларни ирқий камситиш ҳолатлари учун белгиланган жазо чоралари ҳам ўзгартирилди. Бу борадаги илк қоидабузарлик 20 минг франк жарима ва трибуналарнинг қисман ёпилиши билан жазоланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз