Узбек O'zbek
Де Йонг: «Аввал «Арсенал»да ўйнаб, кейин «Барселона»га ўтишни режа қилгандим»
Пайшанба, 11 Июл
3132

«Барселона»нинг янги яримҳимоячиси Френки де Йонг аввалига «Арсенал»га ўтишни истаган. Бу ҳақда у Voetbal International`га берган интервьюсида гапириб ўтди.

«Ростини айтсам, дастлаб Овермарснинг изидан боришни – аввалига «Аякс»дан «Арсенал»га, ундан кейин «Барселона»га ўтишни режалаштиргандим. Аммо дарҳол Каталонияга кўчиб ўтиш имконияти туғилгани боис ҳозир ўзим хоҳлаган жойдаман. Бу орзумдагидан ҳам тез бўлиб кетди.

«Барселона» неча йиллардан буён ўйнаб келаётган футбол, бу ерда ўйнаган ва ўйнаётган футболчилар... Хави, Иньеста, Бускетс... Ўша яримҳимоя чизиғининг ўйинларини кузатганман.

Қолаверса, Лионель Месси ҳам бор – менинг кумирим, жаҳондаги энг яхши футболчи у.

«Камп Ноу» стадиони... Буларнинг барчасини ҳисобга олганда, нега кўп ёшлар севимли клублари сифатида «Барселона» ёки «Реал»ни танлашларини тушуниш қийин эмас.

Шу жумладан мен ҳам. Аммо ўз вақтида «Арсенал» ҳам менга жуда жозибали клуб бўлиб кўринган», – деди де Йонг.

Эслатиб ўтамиз, Френки ўтган ҳафта «Камп Ноу»га йиғилган 20 минг мухлис қаршисида жамоанинг янги аъзоси сифатида таништирилган эди.

Унинг трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил қилган. Яна 11 миллион евро бонуслар кўринишида бериладиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз