Узбек O'zbek
Де Лаурентис: «Хамес «Наполи»га келмоқчи, лекин «Реал» жуда қиммат нарх белгилаган»
Пайшанба, 11 Июл
3022

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис «Реал»дан Хамес Родригес трансфери билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

«Хамес – Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кейин ОАВда энг кўп тилга олинадиган футболчи.

Карло Анчелотти уни ростан ҳам яхши кўради, унинг ўзи ҳам «Наполи»да ўйнашни истаяпти. Лекин «Реал» жуда катта пул сўраяпти», – деди «Наполи» раҳбари Corriere dello Sport`га берган интерьвюсида.

ОАВга кўра, Мадрид жамоаси колумбиялик хавбек учун 40 млн евро сўрамоқда, Неаполь клуби эса уни дастлаб ижарага олиб, кейинги йил ёзда тўла харид қилишни истаяпти.

Де Лаурентис ўз интервьюсида, шунингдек, «Интер»дан Мауро Икарди сотиб олиниши эҳтимолини рад этган, «Валенсия» яримҳимоячиси Родриго эса Испаниядан кетгиси келмаётганини айтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз