«Вест Бромвич» ҳужумчиси Луи Барри «Барселона»га ўтди.
Каталонияликлар 16 ёшли футболчи учун 235 минг фунт тўладилар. У билан 3 йиллик шартнома имзоланди.
Луи Барри «Вест Бромвич»нинг ўсмирлар жамоаси аъзоси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 15та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Барри «Барселона» ёшлар жамоасида тўп тепади.