Узбек O'zbek
Баҳодир Насимов «Навбаҳор»дан кетди, унинг ўрнига «Сурхон»дан ҳужумчи келмоқда
Пайшанба, 11 Июл
2779

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ҳужумчи Баҳодир Насимов билан хайрлашди. Бу ҳақда клуб расмий телеграм каналида маълум қилинди. Ўтган мавсумни Жанубий Корея қуйи дивизионида ўтказган Насимов мавсум бошида Наманган клубига келиб қўшилганди.

Чемпионат ўйинларида бирорта гол ура олмаган Насимов шу тариқа жамоани тарк этди. У фаолиятини қаерда давом эттириши аниқ эмас.

«Навбаҳор» эса ҳужум чизиғига «Сурхон» футболчиси Шерзод Ҳакимовни олиб келишга яқин турибди. Термизда мазмунли ўйин кўрсатаётган Ҳакимов «Навбаҳор»га ўтишга яқин турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз