Узбек O'zbek
Африка миллатлари кубоги. Ярим финалнинг икки иштирокчиси маълум
Пайшанба, 11 Июл
3414

Нигерия миллий жамоаси Африка миллатлари кубогида Жанубий Африка Республикаси термасини енгиб, ярим финалга чиқди.

Қоҳирадаги баҳснинг 89-дақиқасига қадар ҳисоб 1:1 бўлиб турди, қўшимча бўлимлар кутилаётган вақтда ҳимоячи Уильям Трост-Эконг томонидан урилган гол нигерияликларни финал остонасига олиб келди.

Бу баҳсдан олдинроқ Сенегал Бенинни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга чиққанди. Кейинги босқичнинг яна икки иштирокчиси бугун оқшомда маълум бўлади.

Африка миллатлари кубоги
Чорак финал, 10 июль
Нигерия – ЖАР 2:1 (1:0)
Голлар: Чуквуэзе (27), Трост-Эконг (89) – Зунгу (71)

Сенегал – Бенин 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 69 Гуйе. 

11 июль
21:00. Кот Д’Ивуар – Жазоир (жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби - Нигерия)
23:59. Мадагаскар – Тунис (жуфтлик ғолибининг кейинги рақиби - Сенегал)

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз