Узбек O'zbek
Сульшер: «Погбадан хавотирим йўқ. Машғулотларда зўр қатнашяпти»
Чоршанба, 10 Июл
1884

«Манчестер Юнайтед» мавсум тайёргарлигини Австралиянинг Перт шаҳрида давом эттирмоқда. Бугун жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Клуб расмий твиттерига кўра, анжуманда мураббийга шогирди Поль Погбанинг клубдаги келажаги борасида савол беришган.

«Поль масаласида ҳеч қачон хавотир олмаганман. Майдондалигида қаттий меҳнат қиляпти, у – ҳақиқий профессионал ва ўзига ишончи баланд йигит. Машғулотларда жуда зўр қатнашиб келяпти», – деди Сульшер.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Погбанинг агенти Мино Райола мижози клубдан кетишни истаётганини инкор этмаганди.

«У ҳеч қандай нотўғри иш қилгани йўқ. Барча жабҳаларда клубга ҳурмат ва профессионаллик кўрсатяпти.

Клубдагилар у нимани ҳис этаётганини анчадан бери билишади», – деганди Райола.

26 ёшли хавбекка асосий даъвогар сифатида собиқ клуби «Ювентус» тилга олинмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз