Узбек O'zbek
Старрижнинг ити топилди
Чоршанба, 10 Июл
7303

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳужумчиси Дэниэл Старрижнинг Калифорнияда ўғирланган ити топилди.

Лос-Анжелес полицияси чоршанба куни эрталаб ит топилганини маълум қилди. Ҳозирча уни ким қайтаргани номаълум.

ABC7`нинг хабар беришича, ҳеч ким ҳибсга олинмаган, Старрижнинг ўзи итни қайтарган шахс ўғриликка алоқадор эмас, деб ҳисобламоқда ва бу ҳақда полицияга маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Дэниэл кеча Instagram`да видеолар эълон қилиб, Ҳолливуд Ҳиллс даҳасидаги уйига ўғри тушганини айтган, итни қайтарган одамга «хоҳлаганича пул бериши»ни ваъда қилганди.

«Биламан, сен уни пул учун ўғирлагансан. Сенга қанча таклиф қилишганини айт, мен ундан кўпроқ бераман. 20 минг, 30 минг – қанча хоҳласанг айт. Эртага бу ердан кетаман, бу уйга тупурдим, менга итимни қайтар, бўлди. Пули муҳим эмас, оғзинга сиққанини бераман», - деганди футболчи.

Маълумот ўрнида, Instagram`да кучукчанинг ўз саҳифаси бор ва уни 12,5 минг фойдаланувчи кузатади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз