Узбек O'zbek
«Реал» Лука Зиданни Сегунда клубига ижарага берди
Чоршанба, 10 Июл
1297

«Реал» дарвозабони Лука Зидан ижара ҳуқуқи асосида «Расинг» клубига ўтди.

Мадрид клуби расмий сайтига кўра, ижара шартномаси 2020 йил 30 июнига қадар муддатга тузилган.

Кичик Зидан «қаймоқранглилар»нинг ўз тарбияланувчиси саналади ва у бунгача фақат клубнинг ёшлар ва асосий жамоаларида ўйнаб келаётганди.

21 ёшли посбон ўтган мавсумда «Реал» асосий жамоасида фақат битта ўйинда қатнашиб, учта гол ўтказган эди. Сегундада эса у 28ат ўйинда қатнашиб, улардан 9тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди ва жами 34та тўп ўтказди.

Маълумот учун, «Расинг» ўтган мавсум Сегунданинг «B» дивизионида ғолиб бўлиб, Сегундага чиққан.

Лунин «Реал»да иккинчи рақамли посбонга айланиши кутиляпти

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз