Узбек O'zbek
«Реал» Эдер Милитанони таништирди
Чоршанба, 10 Июл
7264

«Реал» «Сантьяго Бернабеу»да янги ҳимоячиси Эдер Милитаони жамоатчиликка таништирди.

21 ёшли бразилиялик футболчи Мадрид гранди билан 6 йиллик шартномага қўл қўйди. У «Порту»дан 50 млн еврога сотиб олинганди.

«Жаҳоннинг энг яхши клубига келганимдан жуда хурсандман. Бу ерга келишимда оиламнинг ҳиссаси катта. Президентга ҳам менга ишонч билдиргани учун раҳмат айтаман.

Мухлисларни ишонтириб айтаманки, мен «Реал»да тарих яратиш учун майдонда боримни бераман», – деган Милитаонинг сўзларини келтирди Marca.

«Реал» президенти Флорентино Перес ўз сўзида Эдерни жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бири деб атади.

«Ғалаба қозониш бу клубнинг қонида бор. Бу ерда ҳеч ким таслим бўлмайди. Бугун биз учун муҳим кун, боиси жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиларидан бирини қаршилаяпмиз.

У бор-йўғи 21 ёшда. Европа футболига тезда мослашиб кетиб, беш ой мобайнида «Порту» сафида португал футболидаги энг яхши ҳимоя чизиқларидан бирининг бир қисми бўлиб келди.

Эдер, сен – «Реал» футболчисисан. Бу – сенинг уйинг ва ҳеч қачон унутмаки, «Реал»нинг қадриятлари доим сен билан бўлади», – деди Перес.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз