Узбек O'zbek
«ПСЖ» бир шарт эвазига «Барселона» билан Неймар бўйича музокара бошлаши мумкин
Чоршанба, 10 Июл
13550

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтиши мумкин.

Аммо бу трансфер амалга ошиши осон бўлмайди, парижликлар 27 ёшли бразилиялик футболчи трансферини камида 222 миллион еврога баҳоламоқда.

Marca маълумотига кўра, «ПСЖ»ни ушбу футболчи трансферига каталонияликлар яримҳимоячилари Филиппе Коутиньо ёки Усмон Дембеле қўшилиши қизиқтирмайди.

Манбанинг ёзишича, Томас Тухелга яримҳимоячи керак, «Барселона» бразилиялик футболчи эвазига Иван Ракитич ва маълум миқдордаги маблағни тўлашга рози бўлса, «ПСЖ» музокараларга киришиши мумкин.

Нашрнинг қайд этишича, «Барселона» яқин кунлар ичида француз клуби билан музокара бошламоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз