Узбек O'zbek
«Милан» афсоналарининг рақами Пёнтекка берилди
Чоршанба, 10 Июл
1656

«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек янги мавсумда 9-рақамда ўйнайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълумот берди.

Бу рақам «россонери»да унга қадар Марко ван Бастен, Филиппо Индзаги, Роберто Баджо, Патрик Клюйверт ва Фернандо Торрес кабиларга ҳам тегишли эди.

Пёнтек январда «Женоа»дан «Милан»га ўтгач, 19-рақамда ўйнаб келганди.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Кшиштоф А Сериянинг фақат битта турида қатнашмади – 37та ўйин ўтказиб, 22та гол урди. Италия кубогининг 4та учрашувида эса ўз ҳисобига 8та гол ёзиб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз