Узбек O'zbek
Мата «Шанхай СИПГ»нинг ҳафтасига 550 минг фунтлик таклифини рад этган
Чоршанба, 10 Июл
1545

«МЮ» футболчиси Хуан Мата Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасига ўтишни истамаган. 19 июнь куни «МЮ» билан шартномасини узайтирган испаниялик футболчига хитойликлар катта маош таклиф қилишган, аммо футболчи Англияда қолган.

«Шанхай СИПГ» Матага ҳафтасига 550 минг фунт маош таклиф қилган аммо Манчестерда ҳафтасига 140 минг фунт маош олаётган футболчи таклифни рад этган. 31 ёшли Мата 2014 йилдан буён «МЮ»да ҳаракат қилади ва у 19 июнь куни шартномасини 2021 йилгача узайтирди.

«Шанхай СИПГ» АПЛнинг бошқа жамоаси «Вест Ҳэм»дан австриялик ҳужумчи Марко Арнаутовични сотиб олди. Хитойликлар Арнаутович учун 25 миллион евро тўлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз