Узбек O'zbek
Манжукич «Бавария»га қайтиши мумкин
Чоршанба, 10 Июл
1774

«Ювентус» ҳужумчиси Марио Манжукич шу ёзда бошқа клубга ўтиши мумкин.

Bild нашрининг хабар беришича, 33 ёшли футболчи «Бавария»га қайтиши эҳтимоли бор. Мюнхен клубидагилар у асосий ҳужумчи Роберт Левандовскининг ортида ўйнаши ёки қанот ҳужумчиси сифатида жамоага ёрдам бериши мумкин, деб ҳисоблашмоқда.

Аввалроқ Манжукич бош мураббий ўзгаргани туфайли «Юве»дан кетиши мумкинлиги хабар қилинганди. Яъни жамоанинг янги устози Маурицио Сарри Марио билан хайрлашишги тайёрлиги айтилмоқда.

Манжукич 2015 йилда, «Атлетико»даги бир йиллик фаолиятидан сўнг Туринга келганди. Бунгача у «Бавария»да ўйнаган.

17-рақам эгаси ўтган мавсумда А Сериянинг 25та ўйинида қатнашиб, 9та гол ва 6та голли узатма муаллифи бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз