Узбек O'zbek
Гризманн трансфери ҳал бўлмаётгани сабабли «Барселона» ходимларининг маоши уч кунга кечикди
Чоршанба, 10 Июл
3336

«Барселона» Антуан Гризманн трансфери бўйича ишларни ҳамон якунига етказа олмаяпти, деб хабар бермоқда AS.

Каталония клубининг режасига асосан, клуб бугун, 10 июль куни франциялик футболчининг «Атлетико» билан шартномасида кўрсатилган 120 млн еврони Мадрид клубига тўлаб, жума куни уни «Камп Ноу»да жамоатчиликка таништириши ва Гризманн душанбадан машғулотларга киришиши керак эди.

Аммо, маълум бўлишича, «Барса» тўловни амалга оширишда муайян муаммоларга дуч келган. Хусусан клубнинг паст даражадаги ликвидлиги ва молиявий операция учун кафилликни зиммасига олиши кутилган банклар билан келиша олмагани Гризманн трансфери кечикишига олиб келган.

Шу боисдан Испания чемпиони вице-чемпионга ҳужумчи учун тўловни бўлиб-бўлиб амалга оширишни таклиф этган, аммо рад жавобини олган.

Таъкидланишича, «Барселона»даги молиявий мавҳумлик сабаб клуб ходимлари июнь ойи маошини 3 кун кечикиб олишларига тўғри келган.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз