Узбек O'zbek
Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсуми старт олди
Чоршанба, 10 Июл
3585

УЕФА Чемпионлар лигасининг 1-саралаш босқичига старт берилди.

9 июль куни илк раунднинг 16та жуфтлигидан 8таси дастлабки ўйинларни ўтказди. 10 июль куни қолган жуфтликлар ҳам илк баҳсларда майдонга тушади. Жавоб учрашувлари бир ҳафтадан кейин – 16-17 июль кунлари бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ЕЧЛ саралаши учта босқич ва плей-оффдан иборат. Барча раундларда ўйинлар уй-сафар тизимида ўтказилади. Бу гал плей-офф раунди ўйинларида VAR тизимидан фойдаланилади.

УЕФА Чемпионлар лигаси
1-саралаш босқичи, дастлабки ўйинлар

9 июль
Астана Қозоғистон – ЧФР Руминия 1:0
Арарат Арманистон – АИК Швеция 2:1
Сараево Босния ва Герцеговина – Селтик Шотландия 1:3
Судува Литва – Црвена Звезда Сербия 0:0
Нымме Калью Эстония – Шкендия Шимолий Македония 0:1
Ф91 Дюделанж Люксембург – Валлетта Мальта 2:2
Нью-Сейнтс Уэльс  – Ферроникели Косово 2:2
ХИК Финляндия – ХБ Торсхавн Фарер ороллари 3:0

10 июль
Партизани Албания – Қорабоғ Озарбойжон
БАТЭ Беларусь – Пяст Польша
Шериф Молдова – Сабуртало Грузия
Ференцварош Венгрия – Лудогорец Болгария
Слован Братислава Словакия – Сутьеска Никшич Қоратоғ
Линфилд Шимолий Ирландия – Русенборг Норвегия
Дандолк Ирландия – Рига Латвия
Валюр Исландия – Марибор Словения

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз