Узбек O'zbek
Бразилия миллий жамоасининг беш футболчиси Копа Америка рамзий термасига киритилди
Чоршанба, 10 Июл
1066

Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси – КОНМЕБОЛ ўтган ҳафта Бразилияда якунланган Америка Кубогининг рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Таркибдан чемпион Бразилиянинг беш футболчиси, финалчи Перунинг икки аъзоси ўрин олган. Шунингдек, Уругвай, Аргентина, Чили ва Колумбиядан бир нафардан футболчи ўз позициясида энг яхши деб топилган.

Копа Америка – 2019 рамзий термаси: Алисон, Дани Алвес, Тиаго Силва (барчаси – Бразилия), Хосе Хименес (Уругвай), Мигель Трауко (Перу), Леандро Паредес (Аргентина), Артуро Видаль (Чили), Артур (Бразилия), Хамес Родригес (Колумбия), Паоло Герреро (Перу), Эвертон (Бразилия).

Копа Америкадан сўнг: Энг муҳим 8та саволга жавоб
Копа Америкада индивидуал совринларнинг барчаси Бразилия вакилларига берилди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз