Узбек O'zbek
«Барселона» шу ҳафтада Гризманн бўйича ишни ҳал қилмоқчи
Чоршанба, 10 Июл
2770

«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн билан шартнома имзолайди.

Diario Sport нашри хабарига кўра, шу ҳафтанинг пайшанба ёки жума кунида томонлар келишувни имзолайди.

Каталонияликлар Гризманнинг «Атлетико» билан шартномасида юқори бадал пули (120 млн евро) белгилангани туфайли бу трансферни амалга оширишнинг турли йўлларини кўриб чиқишмоқда. 

Агар жума куни келишув амалга ошмаса, Гризманн «Атлетико»га қайтади. «Барселона» эса имкон қадар бу масалани ҳал қилишни истамоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз