Узбек O'zbek
Балотелли яна клубини ўзгартиради
Чоршанба, 10 Июл
3179

«Марсель» раҳбари Жак-Анри Эйро италиялик хужумчи Марио Балотелли жамоани тарк этганини тасдиқлади. Бу ҳақда L’Equipe хабар берди.

28 ёшли ҳужумчининг шартномаси муддати июль ойи бошида якунига етган ва у эркин агентга айланган эди.

Аввалроқ Балотеллининг хизматларини «Вест Ҳэм»га таклиф қилишгани, аммо Лондон клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини бунга рўйхушлик бермагани хабар қилинганди.

Шунингдек, Марио А Серияга қайтган «Брешия» сафига қўшилиши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли «Марсель» билан январь ойида эркин агент сифатида шартнома имзолаганди. У ушбу жамоа таркибида биринчи дивизионнинг 15та ўйинида 8та гол уришга эришди.

Бунга қадар у «Ницца», «Милан», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Интер» ва «Лумеццане» клубларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз