Узбек O'zbek
«Арсенал» 18 ёшли ҳимоячи учун 30 млн евро тўламоқда
Чоршанба, 10 Июл
2018

«Сент-Этьен» ҳимоячиси Вильям Салиба «Арсенал» футболчисига айланиш арафасида, деб хабар берди The Guardian.

Нашр маълумотига кўра, Лондон клуби 18 ёшли франциялик футболчини 30 млн еврога сотиб олиб, у билан 5 йиллик битим тузади.

Келишувга асосан, Салиба 2019/20 мавсумини ижара асосида «Сент-Этьен»да ўтказади.

1,93 см бўйли ҳимоячи катталар футболидаги илк мавсумида Франция биринчи дивизионининг 16та ўйинида майдонга тушиб, битта сариқ карточка олган. У Франциянинг U-16 термасидан U-20 термасигача бўлган жамоаларида ўйнаб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз