Узбек O'zbek
Анчелотти Хамес трансфери бўйича изоҳ берди
Чоршанба, 10 Июл
2609

«Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти «Реал»дан Хамес Родригес трансфер қилиниши кутилаётганига изоҳ бериб ўтди.

«У келадими-йўқми, буни билмайман, аммо шунга умид қиляпман. Хамесни яхши биламан, у ярим ҳимоядаги исталган позицияда ўйнай олади.

Мен уни чап қанотда ҳам, «тўққизлик»да ҳам ва ҳатто ўнг қанотда ҳам ўйнатиб кўрганман. Унинг позицияси муаммо туғдирмайди. У мослашиб олгач, кўплаб нуқталарда фойда келтира олади.

10-рақамга келадиган бўлсак, бу ерда асосийси – у «Наполи» футболкасини кийиши. Қайси рақамда ўйнаши энг муҳими эмас. Ундан вақт ва сабр талаб қилинади», – деди Анчелотти.

Эслатиб ўтамиз, Копа Америка рамзий термасидан жой олган Хамес куни кеча «Реал»нинг Америка турнесига борадиган таркибига киритилмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз