Узбек O'zbek
“Ювентус” Мойзе Кинни инглиз клубига 30 млн еврога сотмади
Сешанба, 09 Июл
2123

“Ювентус” ҳужумчиси Мойзе Кин “Эвертон” диққат марказида бўлиб турибди.

La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг твиттерда маълум қилишича, инглиз клуби 19 ёшли футболчи учун 30 млн евро таклиф қилган. Аммо “Юве” уни бу нархга сотмаслигини билдирган.

Маълумот учун, Кин ўтган мавсумда “бьянконери”нинг 17та ўйинида майдонга тушиб, 7та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилганди.

Аллегри яшираётган жавоҳир, “Ювентус”нинг айёрлиги ва футболчининг кумирлари ҳақида

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз