Узбек O'zbek
«Тили бор одам истаганини гапира олади”. Мессининг эътирозига Каземиро ва Силва ҳам жавоб қайтарди
Сешанба, 09 Июл
9602

Бразилия миллий жамоаси яримҳимоячиси Каземиро ва ҳимоячи Тиаго Силва Аргентина термаси сардори Лионель Мессининг Америка Кубогига оид сўзларига муносабат билдирди.

“Кимнинг тили бўлса, истаган нарсасини гапира олади. Бундай нозик мавзуларни муҳокама қилиб ўтириш менинг ишим эмас. Ҳакамлик даражасига баҳо бериш ҳам менинг вазифамга кирмайди.

Ҳамма ҳам бор кучи билан ҳаракат қилди. Перу миллий жамоасини Копа Америкадаги ажойиб иштироки билан табриклаш лозим”, - деган Каземиронинг сўзларини келтирди Marca.

Тиаго Силва эса “ПСЖ”нинг Чемпионлар лигаси нимчорак финалидаги “Барселона”га қарши жавоб ўйинидаги (1:6) ҳакамларнинг баҳсли қарорларини эслаб ўтди.

“Вазиятни изоҳлаш қийин. Баъзида мағлубиятлардан кейин айбни бошқаларга юклашга ҳаракат қиламиз.

Афсус. 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин, биз ҳакамнинг ўта баҳсли қарорларига қарамай, ҳеч нарса демаган эдик.

Ўтмишни ҳурмат қилиш керак. Бразилия миллий жамоасида бешта юлдуз бор. Уларнинг ҳеч бирини биз ўғирлаб олмаганмиз”, - деган Силвадан иқтибос келтирди RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, Лео Копа Америка ярим финалидаги Бразилия-Аргентина ўйинини назарда тутган ҳолда «коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл бермади», деб таъкидлаган, шунингдек, мусобақада «ҳаммаси мезбонларнинг ғолиб чиқиши учун уюштирилаётгани» ва Бразилия «ҳаммани бошқараётгани»ни айтган эди.

Аввалроқ бразилияликларнинг бошқа бир ҳимоячиси Маркиньос ва “пантакампеонлар” бош мураббийи Тите ҳам унинг бу сўзларига ўз муносабатларини билдириб ўтишганди.

Тите Месси ҳақида: «Мен ўзга сайёралик деб ҳисоблаган футболчи ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиши керак»
Маркиньос: «Ҳакамлар «Барселона» ёки Аргентина фойдасига хато қилган пайтларда Месси коррупция ҳақида гапирмаганди»

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз