Узбек O'zbek
Райола: «Погбанинг нияти «МЮ»дагиларга анчадан бери маълум»
Сешанба, 09 Июл
2599

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Мино Райола мижози жамоадан кетишни истаётганини ва бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқлигини айтди. Бу ҳақда у talkSPORT`га берган интервьюсида гапириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Погбанинг ўзи ҳам янги жамоада ўйнашни хоҳлаётганини маълум қилганди. Куни кеча у айрим хавотирларга қарамай таътилдан ўз вақтида қайтиб, «Юнайтед» билан Австралия йиғинига йўл олди.

«У ҳеч қандай нотўғри иш қилгани йўқ. Барча жабҳаларда клубга ҳурмат ва профессионаллик кўрсатяпти.

Клубдагилар у нимани ҳис этаётганини анчадан бери билишади», – деди Райола.

Агент, шунингдек, «МЮ» Погбани танқидчиларидан ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади.

«Вазият ҳақида тўғри ахборотга эга бўлмай туриб, танқид қилишни хуш кўрувчиларга уят. Қолаверса, клуб ҳам уларга қарши ўз позициясини кўрсатмаётганидан афсусдаман.

Умид қиламанки, тез орада барча томонларни қониқтирадиган ечим топилади», – деди Мино Райола.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз