Узбек O'zbek
Перу бош мураббийи Мессининг сўзлари ҳақида: «Коррупцияда айблаш учун ишончли далиллар бўлиши керак»
Сешанба, 09 Июл
1962

Перу миллий жамоаси бош мураббийи Рикардо Гареко Аргентина термаси сардори Лионель Мессининг КОНМЕБОЛда коррупция авж олгани борасидаги фикрларига муносабат билдирди.

«Месси – авторитет, айтган сўзлари ҳам нуфузга эга. Аммо бу мен унинг фикрига қўшиламан, дегани эмас. Уни нафақат футболчи сифатида, балки шахс сифатида ҳам ҳурмат қиламан. У ўз касбига жиддий ёндашадиган футболчи. Лекин Месси ҳақидаги тасаввуримиз қандай бўлишидан қатъи назар, биз унинг фикрига қўшилишимиз ҳам, қўшилмаслигимиз ҳам мумкин.

Албатта, Европа футболидан баъзи жиҳатларни Жанубий Америкага ҳам олиб келсак яхши бўларди. Лекин бу бизда коррупция борлигига аниқ исбот бўла олмайди.

Коррупция ҳақида гапириш учун кишида ишончли далиллар бўлиши керак. Футбол бу – ўйин, ўйин иштирокчилари эса хато қилиши мумкин», – деган Гареканинг сўзларини келтирди beIN Sports.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда учинчи ўрин билан плей-оффга чиққан перуликлар финалгача етиб бориб, ҳал қилувчи ўйинда мезбон Бразилияга 1:3 ҳисобида ютқазишган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз