Узбек O'zbek
Магуайр “Манчестер Юнайтед”га ўтишга рози
Сешанба, 09 Июл
3185

“Лестер” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр “Манчестер Юнайтед”га ўтишга тайёр, деб хабар тарқатди Goal.

Нашрнинг музокаралар жараёнига яқин манбасига таяниб маълум қилишича, “МЮ” аъзоси бўлиш имконияти 26 ёшли инглизни бефарқ қолдирмаган, у клублар бу борада келишиб олган тақдирда Манчестерга кўчиб ўтишга рози.

Аввалроқ “Лестер” Ҳарри бўйича “қизил иблислар”нинг 70 млн фунтлик таклифини қайтаргани, клуб Магуайр трансфери орқали 80 млн фунтдан кўпроқ даромад кўриш истагида экани хабар қилинганди.

Ҳарри учун рақобатда “Манчестер Сити” ҳам бор. Унинг ўз клуби билан шартномаси 2023 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз