Узбек O'zbek
Игуаин «Ювентус»дан кетишни истамаяпти
Сешанба, 09 Июл
1766

Ҳужумчи Гонсало Игуаин «Ювентус»да қолмоқчи.

Sky Sport Italia хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Рома» ёки А Сериянинг бошқа клубига ўтишни истамаяпти.

У шахсий мураббийни ёллаган ва машғулотларга зўр бериб, жисмоний ҳолатини анча яхшилашни мақсад қилган. Бу билан «Ювентус» устози Маурицио Саррининг меҳрини қозонишга ҳаракат қилмоқда. Ўз навбатида туринликлар унинг жуда катта маош олиши туфайли бошқа клубларга сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Ўтган мавсумда Игуаин «Милан» ва «Челси» клубларида ижарада ўйнади ва умумий ҳисобда 40та ўйинда майдонга тушиб 13та гол урди. Унинг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз