Узбек O'zbek
«Дўст дегани у ҳар доим ҳақ дегани эмас». Алвес ҳам Мессининг сўзларини ҳурматсизлик деб баҳолади
Сешанба, 09 Июл
7046

Бразилия миллий жамоаси сардори Дани Алвес Аргентина термасидаги ҳамкасби Лионель Мессининг Копа Америка борасидаги шов-шувли эътироз-фикрларига қўшилмаслигини билдирди.

«Кимдир сенинг дўстинг экани у доимо ҳақ бўлишини англатмайди. Муваффақиятсизлик вақтида шундай деб юбориш мумкин, лекин мен барибир бу фикрга қўшилмайман.

Биринчидан, у бутун бразилияликларга ҳурматсизлик қиляпти, менимча. Иккинчидан эса, у шу ерда бўлиш ва орзуси учун курашиш мақсадида кўп нарсаларни четга суриб қўйган бир неча профессионалларга нисбатан беҳурмат муносабатда бўлди.

Мен ўрни келганда доим ҳақиқатни гапирадиган дўстман. Бу нарсаларни гапирганида у янглишган, деб ҳисоблайман», – деди Алвес «SporTV»даги «Bem Amigos» дастурида.

«Тили бор одам истаганини гапира олади”. Мессининг эътирозига Каземиро ва Силва ҳам жавоб қайтарди
Маркиньос: «Ҳакамлар «Барселона» ёки Аргентина фойдасига хато қилган пайтларда Месси коррупция ҳақида гапирмаганди»
Тите Месси ҳақида: «Мен ўзга сайёралик деб ҳисоблаган футболчи ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиши керак»

Ўтган ҳафта якунига етган Копа Американинг энг яхши футболчиси деб топилган Алвес, шунингдек, жароҳат туфайли бу мусобақада қатнаша олмаган жамоадоши Неймар ҳақида ҳам фикр билдирди.

«Агар Месси таркибда бўлса, жамоа унинг учун ўйнаши керак. Худди Роналдунинг жамоаси унинг учун ҳам ўйнагани каби. Худди шу нарса Неймарга ҳам тааллуқли. У қолганлардан бир бош баланд ва агар жамоа уни қўллаб-қувватлаб ўйнаса, у ҳам майдонга шунга мос жавоб қайтаради. Бу каби футболчилар жамоа фойдасини кўзламай бир иш қилишига ишонмайман.

Буни мен Месси билан ўйнаганимда тушунганман. Модомики, бир жамоада эканмиз, унга пас оширишдан бошқа яна нимадир қилишимга ҳожат борми? У ўйин тақдирини ҳал этадиган футболчилигини биламан, шундай экан тўп унда бўлиши керак. Неймар ҳам худди шундай футболчилар сирасига киради.

Неймарни танқид қилишларини ёқламайман, чунки бу танқидларнинг аксар қисми унинг футбол майдонидан ташқаридаги ҳаёти билан боғлиқ. Унинг ўйинлари эса доимо натижа келтиради. Мен унинг дўстиман, бинобарин, менинг вазифам – у футболдаги ўз «мен»ини ҳис қилишига ишонишдир», – дея таъкидлади Алвес.

Дани Алвеснинг совринлари 40тага етди 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз