Узбек O'zbek
Дивок Ориги шартномасини узайтирмаган тақдирда ҳам «Ливерпуль» уни сақлаб қолмоқчи
Сешанба, 09 Июл
1632

«Ливерпуль» шартнома муддати тугашига бир йил қолган Дивок Оригини таркибда сақлаб қолмоқчи.

The Telegraph`нинг хабар беришича, мерсисайдликлар Бельгия миллий жамоасининг 24 ёшли футболчиси билан музокараларни ЕЧЛ финалидан кейиноқ бошлаб юборишган.

Қўшимча қилинишича, «қизиллар» раҳбарияти Ориги битимини узайтиришдан бош тортган тақдирда ҳам уни трансферга қўйиш ниятида эмас. Дивок бош мураббий Юрген Клоппнинг кейинги мавсум режаларидан ўрин олган.

Ориги душанба куни «Ливерпуль»нинг Мелвуддаги базасига етиб келиб, мавсумоли тайёргарлигини бошлаган.

Маълумот учун, ҳужумчи ўтган мавсумда клубининг 22та ўйинида майдонга тушиб, 8та гол ва 2та голли узатмага муаллиф бўлган; жумладан ЕЧЛ финалида «Тоттенҳэм» дарвозасини ишғол этганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз