Узбек O'zbek
Дембеле тузалиш йўлига ўтди
Сешанба, 09 Июл
4402

«Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле клуб қароргоҳига таътил тугашидан 1 ҳафта олдин қайтди.

Cadena Ser хабарига кўра, франциялик футболчи янги мавсумга яхшироқ тайёргарлик кўриш ва жисмоний ҳолатини тезроқ маромига келтириш мақсадида шундай қилган. У жамоадан шахсий мураббийни ҳам сўраб олган.

Ўтган мавсумда Дембеле футболга бўлган эътиборсизлиги, интизомсизлиги юзасидан кўп танқид қилинган эди. Ҳатто бош мураббийи Эрнесто Вальверде ҳам уни койиган эди.

«Барселона» клуби футболчилари 14 июль куни таътилдан қайтишади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз