Узбек O'zbek
Бэйл Хитой клубидан фантастик таклиф олди
Сешанба, 09 Июл
10730

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл хизматига Хитой клублари қизиқиш билдирмоқда.

El Chiringuito хабарига кўра, номи ошкор қилинмаган клуб уэльслик футболчига ҳафтасига 1,3 миллион евро (ёки йилига 68 миллион евро) таклиф қилган. 

Бунда хитойликлар Бэйлни эркин агент сифатида қўлга киритишни хоҳлаган. Аммо «Реал» футболчини бепул қўйиб юборишни истамаган ва трансфер амалга ошмай қолган. 

Бэйл «Реал» бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларидан ўрин олмаган. Клуб уни сотишга ёки ижарага бериб юборишга уринмоқда. Аммо футболчи Мадридни тарк этишни истамаяпти.

Ўтган мавсумда Бэйл Примера доирасида 29та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган. Унинг шартномаси 2022 йил ёзигача амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз