Узбек O'zbek
Америка Кубогида порлаган бразилиялик ҳужумчи учун Европа грандлари рақобат бошлади
Сешанба, 09 Июл
7821

«Гремио» аъзоси, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эвертон яқин вақтлар ичида «Милан» таркибига ўтиши мумкин.

A Bola нашри маълумотига кўра, 23 ёшли футболчи россонерилар сафига қўшилишни истамоқда ва клуб билан оғзаки келишувга эришган. Итальянлар клуби бразиллар билан трансфер қиймати бўйича келишувга эришиши қолган. Хабарларга кўра, ушбу трансфер 40 млн евро эвазига амалга ошиши мумкин. 

Эвертонга «Манчестер Сити» ҳам даъвогар. Италиядаги нашрлар хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Гремио»га таклиф йўллашган. 

Эвертон 2019 йилги Америка Кубогининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди. У 6та ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилди. Бразилия терма жамоаси турнир ғолибига айланди — финалда Тите шогирдлари Перу терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз