Узбек O'zbek
«Ювентус» де Лигт билан келишувга эришгани тасдиқланди
Душанба, 08 Июл
4627

Ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг агенти Мино Райола мижози «Ювентус» билан бўлажак шартномаси бўйича келишувга эришиб бўлганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, трансфер масаласида «Аякс»нинг қарорини кутишмоқда.

«Маттейс билан ҳаммаси келишиб бўлинган. Навбат «Аякс»га, клуб бу вазият юзасидан бир қарорга келиши керак.

Биз ишни судгача олиб бормоқчи эмасмиз. Маттейсга шуни маслаҳат бердим, чунки бу каби низолар унга тўғри келмайди», – деган Райоланинг сўзларини келтирди «De Telegraaf».

Хабарларга қараганда, Амстердам клубидагилар «Ювентус» билан музокаралар жараёнидан норози. Уларнинг фикрича, Турин жамоаси вакиллари дастлаб клуб билан келишиб олмай туриб, де Лигт билан битим шартларини ҳал қилиб олишгани ўринсиз қадам бўлган.

Маттейс «Юве» билан 5 йиллик шартнома тузиб, шу асосда йилига 8 млн евро маош олиши келишилгани айтилмоқда.

«Аякс»нинг талаби ҳамон ўзгаришсиз – 75 млн евролигича қолмоқда. «Ювентус» эса 50 млн евро бериб, яна 20 млн еврони эҳтимолий бонуслар шаклида тўлашни хоҳлаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ де Лигт «Ювентус»даги эҳтимолий келажаги ҳақида билиш учун жамоа бош мураббийи Маурицио Саррига қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз