Узбек O'zbek
«Вест Ҳэм» Арнаутович «Шанхай СИПГ»га ўтганини эълон қилди
Душанба, 08 Июл
1608

«Вест Ҳэм»нинг австриялик ҳужумчиси Марко Арнаутович фаолиятни Хитойда давом эттиради. Бу ҳақда «болғачилар» расмий сайти маълум қилди. Арнаутович Хитойнинг «Шанхай СИПГ» жамоасига ўтди.

«Клуб Марко Арнаутович Хитой суперлигаси чемпиони «Шанхай СИПГ»га ўтганини маълум қилади. 30 ёшли австриялик футболчи «Вест Ҳэм» сафида 65 ўйин ўтказиб, 22 та гол урган», дейилади манбада.

Ўзбекистонлик Олил Аҳмедов ўйнайдиган «Шанхай СИПГ» австриялик футболчи учун 25 миллион евро тўлаган. Унинг маоши Лондондагидан 3 баробар кўп бўлиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз