Узбек O'zbek
УЕФА: Аргентина Миллатлар лигасига таклиф этилмаган
Душанба, 08 Июл
2127

УЕФА Аргентина миллий жамоаси Копа Америкадаги можаролардан сўнг Европа миллатлар лигасида қатнашиш учун таклиф олгани ҳақидаги хабарларга раддия берди.

«Аргентина УЕФА байроғи остида ўтадиган мусобақаларга таклиф этилгани ва ташкилотга аъзо бўлишга ундалгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Биз ҳеч қачон бу масала юзасидан музокарага киришмаганмиз.

Шунга қарамай, УЕФА дўстлик рамзи сифатида Аргентина миллий жамоасини алоҳида меҳмонлар сифатида ўзи ўтказадиган мусобақаларни кузатишга таклиф этади», – деган УЕФАнинг баёнотини келтирди Squawka.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз