Узбек O'zbek
Тите Месси ҳақида: «Мен ўзга сайёралик деб ҳисоблаган футболчи ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиши керак»
Душанба, 08 Июл
2370

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите аргентиналиклар сардори Лионель Мессининг Копа Америка адолатсиз ўтгани ҳақидаги кескин фикрларига муносабат билдирди.

Бронза медали билан тақдирлаш маросимида қатнашмаган Месси ярим финалда Бразилиядан қабул қилинган мағлубиятда ҳакамларни айблаган эди. «Мен медални тақмайман ва шоҳсупага ҳам чиқмайман, чунки коррупциянинг бир қисми бўлишни истамайман. Финалда шубҳасиз Бразилия ғалаба қозонади, ҳаммаси уларнинг ғалабаси учун ташкиллаштирилган», - деганди Лео.

«Мен мукаммал ва ўзга сайёралик деб ҳисоблаб келган футболчи ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни билиши керак.

Биз бир нечта ўйинда [ҳакамлардан] жабр кўрдик. Аргентинага қарши бутун ўйин давомида ҳалол ўйнадик.

Мен тўла самимий гапиряпман. Обрў-эътибори туфайли унга [Мессига] жуда катта масъулият тушяпти. Уни ноҳақ четлатишди, ўша вазиятда айбдор Медель эди. Мессига нари борса сариқ карточка кўрсатиш билан кифояланиш мумкин эди», –деди Тите финалдан кейинги матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тите Жанубий Америка футболидаги учта энг нуфузли турнирда ғолиб чиққан илк мураббий бўлгани маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз