Узбек O'zbek
Тите Жанубий Америка футболидаги учта энг нуфузли турнирда ғолиб чиққан илк мураббий бўлди
Душанба, 08 Июл
2175

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Тите Жанубий Америка футболида ҳеч қайси мураббий эриша олмаган натижага эришди. У Америка кубоги, Либертадорес кубоги ва Судамерикана кубогида ғолиб чиққан тарихдаги илк мураббийга айланди.

58 ёшли бразилиялик мутахассис 2008 йилда Порту-Алегрининг (Бразилия) «Интернасьонал» клубини 2008 йилда Судамерикана кубогида ғолиблик сари бошлаб борган, 2012 йилда эса «Коринтианс» билан Либертадорес кубогида ғолиб чиққанди.

Маълумот ўрнида, Судамерикана кубоги – КОНМЕБОЛга аъзо мамлакатлар клублари ўртасидаги халқаро мусобақа. Либертадорес кубогидан кейинги ўринда турувчи, Жанубий Америка клубларининг иккинчи энг нуфузли турнири. 2005-2008 йилларда Копа Судамериканада КОНКАКАФ жамоалари ҳам қатнашган.

Судамерикана кубоги ғолиби Либертадорес кубоги ва қитъанинг ўз «суперкубоги» – Рекопада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз