Узбек O'zbek
ОАВ: УЕФА Аргентинани Европа Миллатлар лигасига таклиф қилди
Душанба, 08 Июл
6809

Ўтган ҳафта якунланган Копа Америкадаги можаролар ортидан Аргентина ушбу мусобақада қатнашмай қўйиши мумкин, деб хабар бермоқда FOX Sports.

Манбага кўра, Аргентина футбол федерацияси УЕФАдан Миллатлар лигасида қатнашиш таклифини олган.

Аниқлик киритилишича, Европа футболининг бош ташкилотидан таклиф аргентиналиклар сардори Лионель Месси КОНМЕБОЛни коррупцияда айблаганидан кейин келиб тушган.

«Бразилия ҳаммани бошқармоқда». Месси КОНМЕБОЛ раҳбариятига эътироз билдирди

Месси учинчи ўрин учун баҳсдан кейин тақдирлаш маросимига бормай, буни қуйидагича изоҳлаган эди:

«Мен медални тақмайман ва шоҳсупага ҳам чиқмайман, чунки коррупциянинг бир қисми бўлишни истамайман. Финалда шубҳасиз Бразилия ғалаба қозонади, ҳаммаси уларнинг ғалабаси учун ташкиллаштирилган».

Месси қизил карточка олгани ва тақдирлаш маросимига бормаганини изоҳлади

Шундан сўнг, Леонинг ушбу сўзларига жавобан КОНМЕБОЛ алоҳида баёнот эълон қилган, унда, жумладан шундай дейилганди:

«Футболда баъзан ғалаба, баъзан эса ютқазиш бўлади. Ҳалол ўйиннинг асосий тамойили эса ўйин натижасини садоқат ва ҳурмат билан қабул қилишдир. Бу, жумладан, инсон томонидан қабул қилинадиган ва ҳеч қачон мукаммал бўлмайдиган ҳакам қарорларига ҳам тааллуқлидир.

Рўй берган воқеаларни деб, 12та жамоа тенгма-тенг шароитлар билан кураш олиб борган мусобақани ҳаққоний эмас деб айблаш ва Америка Кубогининг адолатли эканини шубҳа остига олинишини қабул қилиб бўлмайди.

Бу айбловлар мусобақа ва унда қатнашаётган барча футболчилар, қолаверса 2016 йилдан буён Копа Америкада шаффофлик ва профессионалликни ошириш, уни ривожлантириш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилиб келаётган КОНМЕБОЛнинг юзлаб мутахассисларига нисбатан ҳурматсизликдир».

AS хабарига кўра, КОНМЕБОЛ Мессининг «ҳақоратли ва туҳматомуз сўзлари» учун терма жамоа ўйинларидан 2 йилгача дисквалификация қилиши мумкин.

Агар футболчига максимал жазо қўлланса, у Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати саралашида, шунингдек, 2020 йили Аргентина ва Колумбия мезбонлигида ўтказиладиган Америка Кубогида терма жамоасига ёрдам бера олмайди.

Тите Месси ҳақида: «Мен ўзга сайёралик деб ҳисоблаган футболчи ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиши керак»

Футболни қадрламайдиган қитъа. Нега Мессини «синдиришди»?

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз