Узбек O'zbek
Маркиньос: «Ҳакамлар «Барселона» ёки Аргентина фойдасига хато қилган пайтларда Месси коррупция ҳақида гапирмаганди»
Душанба, 08 Июл
3823

Бразилия миллий жамоаси ҳимоячиси Маркиньос Аргентина термаси сардори Лионель Мессининг шов-шувли интервьюсида айтган фикрларини танқид остига олди.

Аввалроқ Лео Копа Америка ярим финалидаги Бразилия-Аргентина ўйинини назарда тутган ҳолда «коррупция ва ҳакамлар Аргентинанинг финалга чиқишига йўл бермади», деб таъкидлаган, шунингдек, мусобақада «ҳаммаси мезбонларнинг ғолиб чиқиши учун уюштирилаётгани» ва Бразилия «ҳаммани бошқараётгани»ни айтган эди.

«Мессининг сўзлари хафсалани пир қилади. Ахир у билан ва унга қарши ўйнайдиган футболчиларнинг ҳаммаси унга ҳавас билан қарайди. Шунга қарамай, унинг сўзлари жамоадаги бошқалар қатори менга ҳам ёқмади.

Ҳакамлар «Барселона» ёки Аргентина термаси фойдасига хато қилган вақтларда мен ҳеч қачон унинг коррупция ҳақида гапирганини эшитмаганман. Мағлубиятни тан олишни ҳам билиш керак», – деган Маркиньоснинг сўзларини келтирди ESPN.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бразилияликлар жамоаси бош мураббийи Тите ҳам мазкур масалада ўз фикрини билдириб, Месси «ҳурмат қилишни ва мағлубиятни қабул қилишни ҳам билиши керак»лигини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз