Узбек O'zbek
Копа Америкада индивидуал совринларнинг барчаси Бразилия вакилларига берилди
Душанба, 08 Июл
3911

Копа Америка ғолиби – Бразилия миллий жамоасининг уч футболчиси мусобақада индивиуал совринларни қўлга киритди. Фэйр-плей соврини ҳам чемпион жамоага насиб қилди.

Дани Алвес энг яхши футболчи деб топилган бўлса, Алиссон энг яхши дарвозабон, Эвертон эса энг яхши тўпурар бўлди.

36 ёшли Алвес Бразилияда ўтган турнирда жамоасининг барча 6та ўйинида майдонга тушди ва 1та гол урди.

Алиссон эса мусобақа бошидан то Перуга қарши кечган финалнинг 44-дақиқасида белгиланган пенальтига қадар ўз дарвозасидан тўп ўтказмай келди. Унинг клуб ва миллий жамоадаги «қуруқ» серияси умумий 9та ўйин – 889 дақиқани ташкил қилди. «Ливерпуль» посбони АПЛнинг 4 майдаги «Ньюкасл»га қарши ўйинидан бошлаб дарвозасини дахлсиз сақлаб келаётганди.

«Гремио» ҳужумчиси Эвертон 6та ўйинда 3та гол ва 1та голли узатма билан энг яхши тўпурар бўлди.

Қайд этиш керак, финалда Перунинг ягона жавоб голига муаллиф бўлиб, Алиссоннинг «қуруқ» сериясига барҳам берган Перу ҳужумчиси Паоло Герреро ҳисобида ҳам 3та гол бор эди, аммо у ҳам 6та ўйинда қатнашган бўлса-да, Эвертондан фарқли равишда, бирор голга ассистентлик қилмади; боз устига голларидан бирини (финалдаги) пенальтидан урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз