Узбек O'zbek
Фелиш: «Роналду? Мен бу ерга ўз ҳикоямни ёзиш учун келдим»
Душанба, 08 Июл
6119

«Ванда Метрополитано»да португалиялик Жоау Фелиш «Атлетико» футболчиси сифатида таништирилди.

Marca нашри 7-рақамни олган ёш юлдузнинг таништирув маросимидан кейинги матбуот анжуманига оид баъзи тафсилотларни келтириб ўтди.

Ҳамюрти Криштиану Роналдуга таққослашлари ҳақида

«Мен бу ерга ўз ҳикоямни ёзиш учун келдим. Мени Жоау Фелиш деб ёдлаб қолишларини истайман.

У – Криштиану Роналду, мен эса – Жоау Фелишман.

У – буюк футболчи, ҳозирда жаҳоннинг энг яхшиси. У менга Мадрид ҳақида, бу шаҳарни жуда яхши кўришини ҳақида кўп гапириб берган».

Гризманн атрофидаги вазият ва унга тегишли бўлган 7-рақамни олгани ҳақида

«Ўзимни ўзим бундай босимлар билан хавотирга солиб ўтирмайман. Баъзан яхши нарсалар эшитамиз, баъзан эса аксинча.

Мен шунчаки ўз ишимни қилмоқчиман, яъни жамоага фойда келтирсам дейман».

Чемпионлар лигасида собиқ жамоаси «Бенфика»га тўқнаш келиши эҳтимоли ҳақида

«Уйимга қайтиб, менинг шу ерда бўлишимга имконият берган собиқ жамоадошларимга қарши майдонга тушишга йўқ демаган бўлардим.

«Бенфика» мен учун қадрдон маскан. Мен билан илиқ муносабатда бўлганликлари учун у ердагиларнинг барчасидан миннатдорман.

Португалиядан кетишим осон бўлмади. Лекин ҳамма менга омад тилади, доим бу клубнинг мухлиси бўлиб қоламан.

«Бенфика» билан алоқаларимиз максимал даражада илиқ якун топди».

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли футболчи Мадрид клуби билан 7 йиллик шартнома имзолаган. Унинг маоши йилига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

Фелиш: «Атлетико»ни анчадан буён кузатиб келаман»
Фелиш тарихдаги энг қиммат португалиялик футболчига айланди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз