Узбек O'zbek
Дани Алвеснинг совринлари 40тага етди
Душанба, 08 Июл
2798

Бразилия миллий жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес Копа Америкада ғолиб чиқиб, фаолиятидаги 40-жамоавий совринни қўлга киритди.

У бу маррага етиб келган тарихдаги илк футболчидир.

36 ёшли Алвес миллий чемпионатларда – 9 марта (Испания – 6, Франция – 2, Италия – 1), миллий кубок биринчиликларида – 7 марта (Испания – 5, Франция – 1, Италия – 1), миллий суперкубокларда – 7 марта (Испания – 5, Франция – 2), 1 марта лига кубогида (Франция), 3 марта – Чемпионлар лигасида («Барселона»), 2 марта – УЕФА кубогида («Севилья»), 4 карра – УЕФА Суперкубогида ва 3 маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чемпион бўлган.

Алвес Америка кубогида жамоа сардори сифатида қатнашди ва якунда мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Image

Эслатиб ўтамиз, Дани 30 июнда «ПСЖ» билан шартномаси якунига етгач, эркин агентга айланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз