Узбек O'zbek
«Бавария» Люка Эрнандеснинг тақдимот маросимини ўтказди
Душанба, 08 Июл
1139

Франциялик ҳимоячи Люка Эрнандес «Бавария» футболчиси сифатида таништирилди.

23 ёшли француз Мюнхен клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. У янги жамоасида 21-рақамда ўйнайди.

«Бавария» – жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири. Бу жамоа ҳар мавсум чемпионлик ва кубок ғолиблиги учун курашади, доимий равишда Чемпионлар лигасида қатнашади», – деган Эрнандеснинг сўзларини келтирди клуб расмий твиттери.

Эслатиб ўтамиз, Эрнандеснинг «Атлетико»дан трансфери «Бавария» тарихидаги энг қиммат харид бўлганди. Люка Мюнхен клубига 160 млн еврога тушмоқда: трансфер қиймати 85 миллионга тенг, олти йил давомида унга тўланадиган жами маош миқдори эса 75 млн еврони ташкил этади. Яъни Люкага «Бавария»да йилига тахминан 13 млн евро иш ҳақи тўланади. Бу эса уни жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айлантиради.

Маълумот учун, Германия чемпиони таркибида энг юқори маош тўланувчи футболчи – Роберт Левандовскидир, у йилига 17 млн евро олади. Томас Мюллер, Жером Боатенг ва Мануэль Нойернинг йиллик маоши эса 16 млн еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз