Узбек O'zbek
Ал-Шаъровий Хитой клубига ўтди
Душанба, 08 Июл
2481

«Рома» ҳужумчиси Стефан Ал-Шаъровий «Шанхай Шеньхуа» аъзосига айланди. Бу ҳақда Хитой клуби ўз расмий сайтида маълум қилди.

Итальян ОАВга кўра, 26 ёшли футболчи Шанхай жамоаси билан уч йиллик шартнома тузган ва бу муддат давомида умумий 40 млн евро иш ҳақи олиши белгиланган.

Трансфер суммаси эса бонусларни ҳам қўшганда 18 млн еврони ташкил қилган.

Маълумот учун, «Шанхай Шеньхуа» Хитой чемпионатида 16-турдан кейин 16 жамоаси орасида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Ал-Шаъровий А Сериянинг ўтган мавсумида 28та турда қатнашиб, 11та гол урди ва 6та голли узатмага муаллиф бўлди. Бу натижа билан у «бўрилар»нинг мавсумдаги энг яхши тўпурарига айланганди.

Қайд этиш керак, Стефаннинг римликлар билан битими муддати тугашига бир йил қолган, у эса клуби билан шартномани узайтиришни истамаётган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз