Узбек O'zbek
Нойернинг агенти: «Бавария» билан шартномани узайтириш муаммо эмас, лекин...»
Якшанба, 07 Июл
2174

Дарвозабон Мануэль Нойернинг агенти Томас Крот мижозининг «Бавария»дан кетиши эҳтимолини истисно этмади.

«Мануэль муваффақият қозониш ниятида. Менда шундай таассурот борки, АПЛнинг етакчи тўртта клуби билан орадаги фарқ анча катталашди, «Бавария»нинг ҳозирги таркиби эса Мануэль ўз олдига қўйган мақсадларига эришиши учун етарли даражада рақобатбардош эмас.

У ўз ниятларига «Бавария» билан эриша олишини тушунса, яна порлай бошлайди. У 2021 йилда фаолиятини якунламоқчи эмас. У ҳозир шундай вазиятдаки, келгусида ҳаммаси давом этиши борасида бир қарорга келиб олиши керак.

Шартномани узайтириш ва «Бавария»да ўйнашда давом этиш – албатта, тургап гап, бироқ бу ягона вариант эмас», – деди Крот «Süddeutsche Zeitung» газетасига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Нойер 2011 йилдан буён Мюнхен клубида ўйнаб келяпти. Ўтган мавсумда у клубининг барча мусобақалардаги 38та ўйинида майдонга тушиб, 18та баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди; жами 32та гол ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз