Узбек O'zbek
Миср миллий жамоаси бош мураббийи ва Миср футбол ассоциацияси президенти истеъфога чиқди
Якшанба, 07 Июл
1714

Миср миллий жамоаси ўз майдонида ўтаётган Африка миллатлар кубогининг нимчорак финалида мағлубиятга учрагач, бош мураббий Хавьер Агирре истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Goal.com хабар бермоқда.

«Жавобгар менман. Барча қарорлар ва натижалар учун масъулият менинг зиммамда. Шунга қарамай, мен бу жамоа билан фахрланаман», – деди Агирре ЖАРга қарши кечган (0:1) ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Ушбу муваффақиятсизлик ортидан нафақат миллий жамоада мураббийлар штаби, балки мамлакат футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳам алмашадиган бўлди. Хусусан, Агиррени ишдан бўшатган МФА президенти Ҳани Або-Риданинг ўзи ҳам истеъфо берди ва ўзи билан бирга ассоциациянинг масъул мулозимлари ҳам ишдан кетишини тасдиқлади.

Маълумот ўрнида, мексикалик Хавьер Агирре Миср миллий жамоасини ЖЧ-2018дан кейин қабул қилиб олган, у бу лавозимда Эктор Купернинг ўрнини эгаллаганди.

2017 йилги Африка миллатлари кубогида финалгача чиққан мисрликлар бу галги турнир гуруҳ босқичида Зимбабве (1:0), Конго Демократик Республикаси (2:0) ва Угандани (2:0) мағлубиятга учратган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз