Узбек O'zbek
Криштиану Роналду: «Янги мавсумдан мақсадим – совринлар ютиш»
Якшанба, 07 Июл
2770

Таътили охирлаб бораётган Криштиану Роналду яқинларини кўргани ўзи туғилиб ўсган Медейра оролига келди.

«Бу ерда бўлиб турганимдан хурсандман. Оилам билан бирга бўлиш учун келдим. Бу ерда икки кун бўлмоқчиман», – деди у журналистлар билан суҳбатда.

7-рақам эгаси янги мавсумга тадоригини бошлашга тайёрлигини ҳам айтиб ўтди.

«Мен доим тайёрман. Мавсумни яхши ўтказишни ният қилганман, бу менинг доимий мақсадим. Қўлимдан келганча астойдил меҳнат қилиб, совринлар ютиш истагидаман», – деган Роналдунинг сўзларини келтирди Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз