Узбек O'zbek
КОНМЕБОЛ Мессининг коррупция айбловига жавоб қайтарди
Якшанба, 07 Июл
9990

Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси – КОНМЕБОЛ Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Копа Америка борасидаги танқидий фикрларига жавоб қайтарди.

«Футболда баъзан ғалаба, баъзан эса ютқазиш бўлади. Ҳалол ўйиннинг асосий тамойили эса ўйин натижасини садоқат ва ҳурмат билан қабул қилишдир. Бу, жумладан, инсон томонидан қабул қилинадиган ва ҳеч қачон мукаммал бўлмайдиган ҳакам қарорларига ҳам тааллуқлидир.

Рўй берган воқеаларни деб, 12та жамоа тенгма-тенг шароитлар билан кураш олиб борган мусобақани ҳаққоний эмас деб айблаш ва Америка Кубогининг адолатли эканини шубҳа остига олинишини қабул қилиб бўлмайди.

Бу айбловлар мусобақа ва унда қатнашаётган барча футболчилар, қолаверса 2016 йилдан буён Копа Америкада шаффофлик ва профессионалликни ошириш, уни ривожлантириш йўлида ҳормай-толмай меҳнат қилиб келаётган КОНМЕБОЛнинг юзлаб мутахассисларига нисбатан ҳурматсизликдир», – дейилади баёнотда. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз